iPhone 13 макетлари ва ғилофлари пайдо бўлди. Ғилофлар iPhone 12'ларга тушмайди!

iPhone 13 макетлари ва ғилофлари пайдо бўлди. Ғилофлар iPhone 12'ларга тушмайди!

iPhone 13 макетлари бу макетлардан фойдаланувчи компанияларга, яъни ғилоф ишлаб чиқарувчиларга жўнатилди. Ва табиийки, мазкур макетлар расми сиздирилди.

ЎҚИНГ: Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

Қуйида таниқли YouTube'чи Маркес Браунли — MKBHD улашган расм билан танишишингиз мумкин.

Тўртала модель оқ рангда. Стандарт iPhone 13, илгари айтилганидек, 13 Pro'дан катта эмас. Қолган икки модель ўлчами, экран ҳажми ўзгарган бўлишига қарамай, ўшандай қолган.

Ҳозирги тахминларга кўра, фақат иккита Pro модель 120Hz янгиланиш частотасига эга LTPO экран билан жиҳозланади. Қолган икки модель эса бу гал ҳам 60Hz экранга эга бўлади. iPhone 14'ларга келибгина Apple ҳамма iPhone'ларни LTPO дисплей билан жиҳозлайди.

Қуйидаги суратларда ҳозирданоқ ишлаб чиқарила бошланган ғилофларни кўриш мумкин. Ғилофлар iPhone 12'ларга ўлчам борасида мос келса-да, камера ва тугмалар ўрнида мослик йўқ.

...
iPhone 12'ларга кийғизилган iPhone 13 ғилофлари — камера ва тугмалар ўрнида мослик йўқ

Қуйидаги расмни эса хитойлик аксессуар ишлаб чиқарувчи компания Benks тарқатган. Кўриб турганингиз iPhone 13'лар ғилофига қолип бўлиши керак.

...

iPhone 13 смартфонларини пудратчилар Foxconn ва Pegatron ишлаб чиқаради. Қурилмаларни катта масштабда ишлаб чиқариш ҳали бошланганича йўқ, чунки агар кечикишлар сабаб тақдимот октябргача чўзилмаса, Apple янги iPhone'ларни сентябрда тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 13 чиқмай туриб, iPhone 14 туркумига оид маълумотлар пайдо бўлди: Мах модели 900 доллардан арзон!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!