iPhone 13 mini илк «жонли» суратда: уни iPhone 12 mini билан таққослаб ҳам кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1596
  •  22.04.2021 13:24

iPhone 13 mini илк «жонли» суратда: уни iPhone 12 mini билан таққослаб ҳам кўрсатишди!

Apple корпорациясининг ўн иккинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта модел кирганидан хабарингиз бор. Булар – стандарт iPhone 12, ундан илғорроқ iPhone 12 Pro, энг катта iPhone 12 Pro Max ҳамда энг ихчам iPhone 12 mini моделларидир. Кейинги авлод айфонларда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда, лекин...

ЎҚИНГ: Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Бу йил сентябрда чиқадиган айфонлар туркуми iPhone 13 ёки iPhone 12S деб номланишидан қатъи назар, улар орасида ихчам смартфон – mini-версия ҳам бўлади. Интернетда унинг биринчи «жонли» расми тарқалди:

Кўриб турибсизки, iPhone 13 mini бош камераси ҳам квадрат блокка олинган, унинг бурчаклари анча думалоқланган.

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги тўртта смартфон: айрим хусусият ва суратлари

Шу билан бирга, iPhone 13 mini моделини унинг «аждод»и – iPhone 12 mini билан таққослаб кўрсатилган чизма сурат ҳам пайдо бўлган:

Бу икки смартфоннинг дизайнидаги фарқ биринчи навбатда бош камерага тегишли – iPhone 13 mini моделида модуллар вертикалига эмас, балки диагоналига жойлашган. Унда камера блогининг ўзи ҳам каттароқ бўлиб, корпус юзасидан кўпроқ бўртиб чиққан; бу эса янги mini-айфонда оптик сенсорлар ва объективлар янада такомиллаштирилганидан дарак бериши мумкин.

ЎҚИНГ: Бу йил чиқадиган iPhone SE Plus: дизайни, хусусиятлари ва нархи