iPhone 13 стилидаги камерага эга энг арзон смартфон

iPhone 13 стилидаги камерага эга энг арзон смартфон

Honor компанияси ўтган ҳафтада ўзининг янги Play 30 5G смартфонини ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилган эди. Қизиғи шундаки, мобил қурилманинг орқа томонидаги камера модули ўтган йили чиқарилган iPhone 13 смартфонини эслатиб юборади.

Honor Play 30 5G смартфони 6.5 дюймли, HD+, LCD дисплейга эга бўлиб, экран юқори марказидаги томчи шаклидаги тирқишда 5MP селфи камера жойлашган. Орқа томонидаги тўртбурчак модул эса диагонал жойлашган 13MP камера ва LED чироқни ўз ичига олади.

Қурилма Snapdragon 480 Plus 5G чипсетида 4/8GB LPDDR4х оператив хотира билан ишлайди ва у 128GB доимий хотирага эга, шунингдек, қўшимча хотира учун microSD карта уяси ҳам мавжуд. Унинг 5,000 mAh батареяси эса 10W тезликда USB-C порти орқали қувватланади. Таъкидлаш жоизки, смартфонда ҳозирги кунда йўқолиб бораётган 3.5 мм аудио уяси мавжуд.

Play 30 телефони Android 11'га асосланган Magic UI 5.0 ўрнатилган ҳолда қора, ҳаворанг, олтин ранг ва оқ рангларда келади ва у хусусиятларига мос равишда 1,099 yuan (~$162) нархда Хитойда сотувга чиқарилган ва унга ҳозир олдиндан буюртма бериш мумкин.

ЎҚИНГ: Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!