iPhone 14 моделларининг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот берилди

iPhone 14 моделларининг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот берилди

iPhone 14 қурилмаларининг дизайни ўзгариши ҳақида шу кунгача бир неча хабарлар янгради. Аммо техник тафсилотлар тўгрисида етарлича маълумот очиқланмаётган эди.

Бироқ яқинда тарқалган хабарлар смартфонларнинг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот бермоқда. 

Ишончли инсайдер ShrimpApplePro билан ҳамкорликда эълон қилинган Baidu пости барча янги iPhone 14 моделларининг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот бермоқда. Бу янги авлод iPhone'ларнинг аккумуляторига оид биринчи маълумот ҳисоблади. Унга кўра, iPhone 14 Pro моделининг аккумулятор сиғими кичрайса, қолган моделларники катталашади. 

iPhone 14 - 3279 мАс (iPhone 13 - 3,227 мАс)

iPhone 14 Max - 4325 мАс 

iPhone 14 Pro - 3200 мАс (iPhone 13 Pro - 3,095 мАс)

iPhone 14 Pro Max - 4323 мАс (iPhone 13 Pro Max - 4,352 мАс)

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S серияси расман қачон тақдим қилиниши маълум қилинди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.