iPhone 14 Pro CAD рендерлари тарқатилди

iPhone 14 Pro CAD рендерлари тарқатилди

Apple'нинг навбатдаги iPhone 14 смартфонлари қатори ҳеч бўлмаганда олд томонидан янгича дизайнга эга бўлиши аллақачон турли хил миш-мишлардан маълум бўлди. Хабарларга кўра, янги авлод iPhone смартфонлари тўлиқ қош дизайнидан, кичик таблетка ва юмалоқ шаклдаги дизайнга ўзгаради. 91mobiles томонидан чиқарилган қуйидаги CAD рендер расмларидан эса iPhone 14 Pro'нинг қандай дизайнда бўлишини янада аниқроқ кўришимиз мумкин.

Суратдаги таблетка шаклидаги тирқишда Face ID сенсорлари юмалоқ шаклдаги тирқишда эса 13 мегапикселли олд камера жойлашган бўлади. Орқа томондаги янада катталашган учта 13 мегапикселли камераларни тўртбурчак модул ўз ичига олиб турганини ҳисобга олинмаса, смартфоннинг қолган жойларидаги дизайнлари унчалик ўзгармаган.

Миш-мишларга кўра, iPhone 14 Pro аввалги iPhone 13 Pro рангларида ва шунингдек, 6.1 дюймли, 120Hz Promotion OLED дисплэйга эга бўлади. Pro ва Pro Max моделлари А16 Bionic чипида 6 GB оператив хотира билан куз фаслида чиқарилиши айтилган.

ЎҚИНГ: iPhone 14 ҳамда iPhone 14 Pro моделлари турли хил чипларга эга бўлиши айтилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!