iPhone 14 қаторида Mini модел сақланиб қолиши мумкин

iPhone 14 қаторида Mini модел сақланиб қолиши мумкин

Шу кунгача iPhone 14 ҳақида тарқатилган маълумотларнинг деярли барчаси ушбу серияда Mini модел бўлмаслигини, унинг ўрнига тўртинчи флагман модел сифатида iPhone 14 Мах чиқарилишини тасдиқлаб келаётган эди. Бироқ, сўнгги янгиликлар бунинг мутлақо аксини кўрсатмоқда.

91Mobiles'дан Эван Бласснинг хабар қилишича, Apple'нинг Осиёдаги катта ритейлерларидан бири компания келаси ойнинг еттинчи санасида тақдим қилиши кутилаётган янги iPhone, iPad қурилмаларини сотишга тайёрланмоқда ва улар қуйидаги моделларни ўз ичига олади:

iPhone'лар

  • iPhone 14
  • iPhone 14 Mini
  • iPhone 14 Pro
  • iPhone 14 Pro Мах

iPad'лар

  • iPad 10.2 (10 авлод)
  • iPad Pro 12.9 (6 авлод)
  • iPad Pro 11 (4 авлод)

Албатта, янги авлод iPhone қаторида Mini моделнинг мавжудлиги бироз ажабланарли, чунки шу кунгача унинг ўрнига Мах модели бўлиши чиқарилиши айтилаётган эди.

Apple, янги қурилмалар тақдимоти олдидан ўзининг ритейлерига ҳеч қандай реклама материалларини тарқатмаслиги билан бошқа компаниялардан ажралиб туради. Айтиш керакки, деярли барча Android-бренд компаниялари янги маҳсулот тақдимотидан ҳафталаб олдиндан реклама "уруғларини" ҳамма жойга тарқатишни бошлайдилар. Шунга қарамай, Apple ритейлерлари унинг улгуржи харидорларидир ва шу сабаб улар ўзлари сотиб оладиган/сотадиган маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларни яхши билишади. Қисқаси, уларга ишониш мумкин, лекин асл ҳақиқат тақдимотгача сир бўлиб қолади.

Аслида янги iPhone'лар қаторидан Mini, яъни кичик ўлчамдаги моделнинг олиб ташланишига, унинг катта моделларга қараганда кам сотилгани сабаб қилиб кўрсатилаётган эди. Аммо, Apple ахийри уни сақлаб қоладиган кўринади.

ЎҚИНГ: Apple'нинг таниқли мусиқа қидириш хизмати, Shazam, ўзининг йигирма йиллигини нишонламоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!