iPhone 7 Plus "ён эффектли" сурат олишда Xiaomi Mi 6'га қарши

iPhone 7 Plus

Apple қўш сенсорли бош камерали флагманини тақдим қилиши билан жаҳон смартфон бозорида қўш камерали смартфон яратиш тренди авж ола бошлади.

Xiaomi Mi 6 нафақат анъанавий аудио туйнукдан воз кечиши билан iPhone 7 Plus'нинг изидан борган, шу билан бирга Xiaomi компанияси Mi 6 флагманини яратишда iPhone 7 Plus'нинг камера ва суратга олиш технологиясини ҳам ўзлаштирган. Шу боис, ҳар иккала смартфоннинг ишлаш тамойили бир хил.  

Мазкур мақола учун тайёрланган қуйидаги суратлар камераларнинг "портрет режими"да олинган.

Чапда: Xiaomi Mi 6 ҳамда ўнгда: iPhone 7 Plus олган суратлар.

iPhone 7 Plus смартфонининг бош камераси 2 та 12 МП сиғимли сенсорлардан иборат. Улардан бири — 28 мм, линзаси f/1.8, бошқасининг камера ҳажми 56 мм, оптик линза тури f/2.8 га тенг. Яъни, катта ҳажмли линза ёруғликни яхшироқ ўтказади ва манзарани  деталларга бой равишда суратга олишда имкон яратади. Бу эса портрет жанри учун фотосурат олишда қўл келади.

Қўш камералардан бири кенг бурчакли сурат олса, бошқаси фокусни ўрнатадиган телеобъектив вазифасини бажаради.

Хитойлик телефонда ҳам 2 та 12 мегапикселли бош камералар мавжуд: телеобъектив ва кенг бурчакли сурат олувчи сенсорлар (1,25 мкм, f/1.8, 27 мм ва 1 мкм, f/2.6, 52 мм). Қўш сенсорли бош камера Xiaomi Mi 6'га ён томон эффектларига эга бўлган портрет суратлар олиш ва сифатни сақлаб қолган ҳолда манзарани 2 карра яқинлаштириб суратга олиш имконини беради. Шу билан бирга, рақиби каби, Xiaomi Mi 6 суратни оптик барқарорлаштириш технологиясига ҳам эга.

Хулоса 

Xiaomi флагмани камераси портрет режимида iPhone 7 Plus'га қараганда кенгроқ бурчак остида суратга олади. Шундай бўлса ҳам, суратга олиш жараёнида хитойлик смартфон манзарани деталлаштириш ва ён томон эффектларини ҳосил қилишда қийинчиликка дуч келади.

Xiaomi Mi 6'нинг портрет олиши яхши. Шунга қарамасдан, iPhone 7 Plus билан солиштириб кўрганда, бир оз орқада. Шундай бўлса ҳам, ёруғлик паст шароитда Apple телефони ҳам оқсай бошлайди.

Экспертларнинг фикрича, Xiaomi Mi 6 ёруғлик паст шароитда яхши суратга олади. Ёруғлик етарли шароитда эса iPhone 7 Plus яққол пешқадамга айланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.