iPhone’дан Янги йил табриги ёзганларни Huawei қаттиқ жазолади!

  •   DiMaX
  •  1484
  •  04.01.2019 13:37

iPhone’дан Янги йил табриги ёзганларни Huawei қаттиқ жазолади!

Хитойдаги йирик компаниялар Apple маҳсулотларига бойкот эълон қилишаётганидан хабарингиз бор. Бунинг сабаби – ўтган йилнинг 1 декабрь куни АҚШ талабига биноан, Канаданинг Ванкувер шаҳрида Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоу ҳибсга олинган.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини жазолай бошлашди: жарима, маошдан кесиш ва ҳатто ишдан бўшатишгача!

Янги йил тунида кутилмаган воқеа юз берган: Huawei компаниясининг Twitter’даги расмий саҳифасидаги байрам табриги iPhone’дан ёзилган! Мана, ушбу твит 31 декабрь тунида – Янги йил кириб келишига 29 дақиқа қолганида ёзилган.

Хабарнинг сўнгида унинг айфондан ёзилганлигини англатувчи «Via Twitter for iPhone» ёзуви мавжуд. Гарчи бу битик тезда Twitter’дан ўчириб ташланган бўлса-да, тармоқ фойдаланувчилари аллақачон ундан скриншот олиб улгуришган ва интернетда тарқатишган.

Huawei раҳбарияти тезда вазиятдан хабар топган ва бунга йўл қўйган ходимларини чақириб олиб суҳбат ўтказган. Улар ўз лавозимларидан қуйи туширилган, ойлик маошлари эса 728 долларга пасайтирилган.

Шунингдек, рақамли маркетинг бўлими бошлиғини ҳам суҳбатга чақириб, лавозимидан олишган ва маошини қисқартиришган. Жазога тортилганларнинг лавозими ҳам, маоши ҳам 12 ой мобайнида оширилмаслиги белгилаб қўйилган.

ЎҚИНГ: Apple’га иккинчи зарба: яна бир мамлакатда iPhone савдоси тақиқланди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!