iPhone эгалари шикоят қилмоқда: аккумулятор ўтириб қоляпти

  •   Saroy
  •  1096
  •  09.07.2018 13:58

iPhone эгалари шикоят қилмоқда: аккумулятор ўтириб қоляпти

Apple’ни қўллаб қувватлаш  хизмати форумида фойдаланувчиларнинг шикояти кўпайиб кетди. Уларнинг таъкидлашича,  iOS 11.4 гача янгиланишдан кейин батарея қуввати тез тугаб қолмоқда. Номи Zide99 бўлган фойдаланувчи ушбу мавзуни муҳокама қилишни биринчи бўлиб бошлаб берди.  Унинг айтишича,  iPhone 6 смартфони янгиланиш ўрнатилишдан аввал жуда яхши ишлаган эди, энди эса фойдаланилмаса ҳам ўзидан ўзи қувватсизланиб қоляпти.

Яна бир фойдаланувчининг маълум қилишича, унинг смартфонидаги аккумулятор статистикаси 50 фоизни кўрсатиб туради, ҳатто қурилма умуман ишлатилмаганда ҳам. Шу боис смартфонни ҳар 2-3 соатда қувватлантиришга тўғри келмоқда.

ЎҚИНГ:Phone’ нинг 2018 йилда чиқадиган учта модели: бири маълум бўлди

Эҳтимол, янгиланишда қандайдир фон жараёни ҳам ишга тушиб кетган  ва самартфонни “ухлаш” режимига ўтишига ҳалақит берса керак. Шунданми, фойдаланувчилар iPhone смартфонлари ишламай турган ҳолатда ҳам батареяси ўтириб қолаётганидан шикоят қилмоқда.

 Мана нима деб ёзади фойдаланувчилардан бири: Менинг iPhone 6s смартфоним ҳам iOS 11.4 гача янгиланишдан кейин шундай муаммога дуч келди. Мен уни 100 фоиз қувватлантирдим, қайта қўшдим, сўнгра 4 соатга ўз ҳолича ташлаб қўйдим, яъни ишлатмадим, батарея қуввати 40 фоизгача тушиб кетибди.

Форумда ушбу муаммони 3133 фойдаланувчи тасдиклади. Муҳокама 33 саҳифани эгаллади. Бу,  муаммо оммавий тус олган, деганидир. Ҳозирча,  Apple бу масалада  расмий баёнот берганича йўқ.

ЎҚИНГ: Apple барча хизматларни битта имзога бирлаштирмоқчи