«iPhone нималарга қодир?»: Apple яна тўртта видеоқўлланма эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1198
  •  13.03.2019 16:44

«iPhone нималарга қодир?»: Apple яна тўртта видеоқўлланма эълон қилди

Замонавий смартфонларнинг имкониятлари кўп, аммо аксариятимиз уларнинг кўпчилигидан фойдаланмаймиз ёки ҳатто билмаймиз ҳам. Шуни ҳисобга олиб, айрим ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларининг муҳим афзалликларини акс эттирувчи видеолар тарқатишади.

ЎҚИНГ: iPhone’ларнинг кўпчилик билмайдиган имкониятларини Apple бешта видеода кўрсатиб берди

Яқиндагина ўз смартфонларининг функциялари хусусида бешта видеолавҳа эълон қилган Apple шу рукнни давом эттирмоқда. Корпорациянинг расмий YouTube-каналида «iPhone нималарга қодир?» рукнида яна тўртта ролик пайдо бўлди. Уларнинг ҳар бири 15 сониядан давом этади ва шу вақт ичида тегишли функциянинг қандай ишлаши ҳақида имкон қадар кенг маълумот беради.

Янги роликлардан биринчиси «Тезроқ ишлашингиз ва ўйнашингизга имкон берувчи чип» деб номланган. Ўзингиз ҳам англаганингиздек, Apple бу видеолавҳасини iPhone XS, iPhone XS Max ҳамда iPhone XR моделларидаги A12 Bionic процессорига бағишлаган.

«Йўқолган қурилмани топинг» номли иккинчи лавҳада бўлса «iPhone’ни топиш» иловасининг қисқа тавсифи берилган. Ушбу дастур ёрдамида компаниянинг бошқа гаджетларини, масалан, AirPods қулоқчинини ҳам топса бўлади.

Учинчи видео «iPhone’да iMessage орқали пулларни Apple Pay’дан жўнатинг ва қабул қилинг» деб аталган. Унда Apple Pay Cash сервиси орқали тезкорликда маблағ ўтказиш имкониятларини кўришимиз мумкин.

Сўнгги видеоролик «iPhone’да иккита телефон рақами» деб номланган бўлиб, Телефон иловасида иккита рақамни ишлатишга бағишланган. Хабарингиз борки, ўтган йилги айфонлар дуалсим вариантларда ҳам чиққан – уларда моддий SIM-карта билан бирга eSIM ҳам қўллаб, иккита рақам ишлатиш мумкин.

Айтиш керакки, турли русумлардаги iPhone’ларни 2 020 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!