iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

  •   DiMaX
  •  1804
  •  30.09.2020 15:55

iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти яқинда дунёдаги энг зўр ўнта смартфон рейтингини чиқарган эди. Энди эса у иккала оммабоп мобил платформадаги браузерлар таҳлили натижаларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Браузердаги инкогнито режими нимаси билан хавфли?

Мазкур рейтингни тузиш учун «Роскачество» мутахассислари 24 хил мобил браузерни жами 146 мезон бўйича текшириб кўришган. Тадқиқотчилар бунда мазкур иловаларнинг функцияларини текшириб кўришган, фойдаланувчиларнинг уларга ёзган тақризларини йиғиб, баҳолашган.

Жами кўрсаткичлар йиғиндисига кўра, Android оперцион тизими учун энг яхши браузерлар «Яндекс.Браузер», Opera ҳамда Google Chrome бўлиб чиқди:

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Буни қарангки, iOS платформаси учун энг яхши брузерлар рейтингида кучли учликка Google Chrome ҳам, Opera ҳам кирмаган. Бу операцион тизимда ишлатиш учун энг зўрлари Safari, «Яндекс.Браузер» ва Firefox, деб топилган.

Кўриб турганингиздек, ҳар иккала операцион тизимдаги смартфонлар учун тавсия этиладиган браузерлар учлигига фақатгина «Яндекс.Браузер» кирган.

Бундан ташқари, «Роскачество» экспертлари браузерларни ишлатишга қулайлиги бўйича ҳам баҳолашган. Унга кўра, Android «Яндекс.Браузер», Samsung смартфонларининг ўзидаги браузер ҳамда Google Chrome қулай экан. iPhone’ларда эса интернетга киришда Safari, Brave ҳамда Google Chrome иловаларидан фойдаланиш осонроқ экан.

Дарвоқе, браузерлардан бирортаси ҳам ахборот хавфсизлиги бўйича максимал балл тўплай олмаган. Шу боисдан «Роскачество» мутахссислари смартфонда антивирус ишлатишни тавсия этишмоқда.

ЎҚИНГ: Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги