iPhone XS ва XR: Apple’нинг янги флагманлари Geekbench бенчмаркида синаб кўрилди.

  •   Saroy
  •  1084
  •  14.09.2018 09:59

iPhone XS ва XR: Apple’нинг янги флагманлари Geekbench бенчмаркида синаб кўрилди.

iPhone XS ўтган йилги “ўнталикнинг” яхшиланган версияси ҳисобланади, фақат битта фарқи шуки, у  янги Apple A12 Bionic процессорига эга бўлди. Компаниянинг ўзи тақдимот маросимида янги чип аввалгисидан 15 фоизга кучли, деб баёнот берди. Янги смартфонлар ҳали сотувга чиқарилгани йўқ, лекин қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини Geekbench бенчмаркида таққослаб кўриш имконияти пайдо бўлди.

ЎҚИНГ:iPhone X Apple’нинг “хит”ига айланмади

Кўпядроли режим: XS Max’да 10266 очко  ва  XR’да 9367 очко;

Бирядроли режим: XS Max’да 4813 очко  ва  XR’да 4754 очко.

Улкан iPhone XS Max флагмани бироз устунликка эга. Унинг тезкор хотираси 4 ГБ,  iPhone XR’да эса бу кўрсаткич бир гигабайтга оз. Яна «ёшларбоп» дейилаётган смартфонда  бундан ҳам оз, лекин бу қурилмаларнинг ишлаш натижаларга  таъсир этгани йўқ.

Таққослаш учун, iPhone X’нинг ўртача ишлаш самарадорлиги  натижаси Geekbench’да кўпядролисида 10100 очкони, бир ядролисида 4100 очкони ташкил этди.

Аммо нима бўлганда ҳам, бенчмаркдаги тест  қурилманинг ҳақиқий ишлаш жараёнидаги иш самарадорлигини тўлиқ кўрсатиб беролмайди. Лекин барибир, ушбу натижалар янги iPhone’нинг кучи унчалик ҳам ортмаганини тасдиқлаб турибди. Шу боис ўтган йилги iPhone X ҳали ҳам харид қилиш учун ёмон вариант ҳисобланмайди.

ЎҚИНГ:Янги iPhone’лар тақдимотидан кейин Apple акциялари нархи тушиб кетди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.