iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!

  •   DiMaX
  •  2527
  •  03.10.2019 15:17

iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!

Apple корпорацияси ўтган ойда ўзбекча клавиатурали iOS 13 операцион тизимини чиқарган; ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатларини тақдим этганмиз. Шунингдек, ушбу дастурий таъминот етиб келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаш йўлларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...

iOS 13 операцион тизими ва ундан бир неча кун ўтиб тақдим этилган iOS 13.1 талқинидаги энг фойдали функциялардан бири – «Маълумотларни тежаш», яъни «Экономия данных» опциясидир. У нафақат ҳисобингиздаги мегабайтларингиз ёки маблағларингизни, балки iPhone аккумуляторининг қувватини ҳам тежашга ёрдам беради.

Ушбу опцияни ёқиш усули қуйидагича:

  1. iPhone тизим созламаларига кирасиз.
  2. Уяли алоқа бўйича интернетдан фойдаланишни акс эттирувчи «Сотовые данные» бўлимига ўтасиз.
  3. «Экономия данных» бандидаги тумблерни суриб фаоллаштирасиз.

Хўш, «Экономия данных» режими нималарга таъсир этади?

  1. Иловаларнинг автоматик янгиланиши тўхтатилади;
  2. Расмлар ва видеолар iCloud’га юборилмайдиган бўлади;
  3. «Мусиқа» ҳамда «Подкастлар» иловаларидаги контентлар автоматик юкланмайди.
  4. App Store видеолари автоматик ижро этилмайди.
  5. FaceTime иловасида тасвирнинг юқори сифатда узатилиши ўчирилади.

ЎҚИНГ: Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли

Шунингдек, нафақат мобил тармоқ орқали, балки Wi-Fi орқали уланганда ҳам трафик ҳамда қувватни тежаш мумкин. Бунинг учун муайян Wi-Fi-уланиш созламаларида тегишли опцияни ёқиш кифоя:

Агарда керак бўлмай қолса, «Экономия данных» опциясини худди ўша жойнинг ўзидаги тумблерни тескари томонга суриш орқали ўчириб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)