IT-Парк дастурлаш бўйича бепул онлайн дарсларни йўлга қўйди

  •   DiMaX
  •  3099
  •  13.07.2020 15:00

IT-Парк дастурлаш бўйича бепул онлайн дарсларни йўлга қўйди

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-Парк) IT-академияси дастурлаш технологиялар соҳасида асосларини ўрганишни хоҳловчилар учун бепул онлайн дарсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?

Дарс тингловчилари мазкур соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислардан асосий кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.

Онлайн дарсларни ўтказиш жадвали:

  • 13 июль куни (душанба) 18:00 да; рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://clck.ru/PaHjt
  • 15 июль куни (чоршанба) 11:00 да; рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://clck.ru/PaHpj
  • 17 июль куни (жума) 18:00 да; рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://clck.ru/PaHqv

Муҳим маълумот! Онлайн дарслар ўзбек тилида ўтказилади.

Бундан ташқари, дарсларни IT-Академиясининг Фейсбук саҳифаси орқали ҳам кузатиш имкон мавжуд: https://www.facebook.com/itacademyuz/

ЎҚИНГ: Магистратурага онлайн ҳужжат топшириш бўйича батафсил маълумот

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!