ITCONF.ASIA халқаро форуми: блокчейн, рақамли таълим ва IT-технологиялар

  •   DiMaX
  •  554
  •  21.10.2019 16:19

ITCONF.ASIA халқаро форуми: блокчейн, рақамли таълим ва IT-технологиялар

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкентда IT-бизнесга бағишланган биринчи ItConf.Asia халқаро форуми бўлиб ўтади. Унинг доирасида блокчейн, IT, iOt ва AI технологиялари кўриб чиқилади. Асосий мавзулар блокчейн, маркетинг, инвестициялар ва рақамли таълим бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram криптовалютаси ҳақида илк расмий хабар: криптоҳамёнларни ҳозирлаб туринг!

ItConf.Asia бу – IT-бизнесни ва унда ишловчи кишиларни ривожлантирувчи глобал форумлар туркумидир. Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ сингари жами 15 мамлакатнинг 26 нафар энг йирик спикерлари чиқиш қилишади.

Форумнинг мақсади – IT соҳасининг халқаро миқёсдаги профессионаллари билан жонли мулоқотни ташкил этишдир. Бу эса аудиторияга блокчейн соҳасининг тараққиёт прогнозларини қуриш, лойиҳаларини ривожлантириш учун жиҳозларни олиш имконини беради. Асосий эътибор инвестициялар, IT соҳасида рақамли таълим масалаларига ҳамда жорий технологик лойиҳаларнинг кейсларига қаратилади. Лойиҳа маълумотларига кўра, унинг мақсадли аудиторияси инвесторлар, раҳбарлар, компаниялар соҳиблари, шунингдек, давлат ташкилотларининг ходимларидир.

Мазкур форумнинг ташкилотчилари – Okschain децентрализациялашган молия тизими ҳамда диджитал-майнингга ихтисослашган Terra Crypto форумидир. Тадбирнинг ҳамкори эса Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бўлади.

Ташкилотчи – IEO Agency ҳамда Okschain маркетинг бўйича директори Александр Мамасидиков шундай дейди: «PWC тадқиқотига кўра, 11 йилдан сўнг глобал иқтисодий инфратузилмаларнинг 10-20 фоизи блокчейнда ишлайдиган бўлади. IT-индустрия улкан майдонни қоплаб олади. Форум доирасида биз унинг бугунги ва эртанги кунини муҳокама этишни, билим ва даромад олиш учун блокчейн соҳасининг ривожланиш йўналишини аниқлашни истаймиз. ItConf.Asia бу – маслакдошлар муҳитидир, ҳамкорлар, иш берувчилар ва инвесторлар жойидир».

ItConf.Asia форумининг ўтказилиш жойи:

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 2. Ёшлар ижод саройи.

Сайт: itconf.asia

Ҳамкорлар учун контактлар:

Тел.: +99897 261 3993

Email: [email protected]

ЎҚИНГ: Юқори технологиялар соҳасида нега оқсаяпмиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!