Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишга ёрдам беради

Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишга ёрдам беради

Ўзбекистон ва Жаҳон банки 2019 йилда Digital CASA лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Digital CASA – Жаҳон банкининг Марказий ва Жанубий Осиёнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлари учун тезкор интернет алоқасига уланиш имконини яратишга қаратилган лойиҳасидир.

Жаҳон банкининг ушбу дастури асосида Афғонистон ва Қирғизистон учун ишлаб чиқилган лойиҳалари 2018 йилнинг март ойида банкнинг Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланган эди.

Ўзбекистонда ҳам айни дамда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тайёрларлик кўрилмоқда. Уни амалга ошириш 2019 йилда бошланиши керак. Келажакда ушбу лойиҳа Қозоғистон ва Тожикистонни ҳам қамраб олиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.