Жаҳон бўйлаб Android-қурилмаларида янги вирус пайдо бўлди

Жаҳон бўйлаб Android-қурилмаларида янги вирус пайдо бўлди

Мутахассислар Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмаларда янги вирус тарқалаётганини аниқлашди. Янги зарарли дастур шартли равишда Godless («Худосиз») деб номланган бўлиб, унинг хавфли жиҳати, антивирус дастурларнинг илғай олмаслигида. Бу ҳақда, Kun.Uz Phone Arena порталига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания маълумотларига кўра, вирус Google Play’даги очиқ иловалар ёрдамида тарқалмоқда. Жосуслик дастури, телефон эгасига оид барча маълумотларни тўплаб, ғаразгўйларнинг қўлига топшириши тахмин қилинаяпти. Ушбу вирус Android 5.1 ва ундан баланд операцион тизимларида ишлайдиган смартфонларга таъсир кўрсата олади.

Мутахассисларнинг уқдиришларича, зарарли дастурни на антивируслар, на Google хизматлари аниқлай олади. Дунё бўйлаб эса, вирус тахминан 850 минг телефонга тарқалиб улгурган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!