Жаҳон университетлари рейтинги эълон қилинди: MIT яна пешқадам

Жаҳон университетлари рейтинги эълон қилинди: MIT яна пешқадам

Буюк Британиянинг Quacquarelli Symonds компанияси анъанавий "Жаҳон университетлари рейтинги"ни эълон қилди.

Массачусетс технология институти QS World University Rankings рейтингида кетма-кет 3 йил -- 2016, 2017, 2018-йилларда "жаҳоннинг 1-рақамли таълим муассасаси" деб топилди. Мазкур университет информатика ва ахборот тизимлари, инжиниринг ва технологиялар йўналишида мутахассислар тайёрлаш бўйича жаҳоннинг пешқадам таълим даргоҳидир.

Рейтингда кучли ўнликдан Стэнфорд университети, Гарвард университети, Калифорния технология институти, Кембриж Университети, Оксфорд университетлари ўрин олишган.

Массачусетс технология институти АҚШ даги хусусий олий таълим масканларидан бири бўлиб, унга 1861 йилда асос солинган. QS World University Rankings 2016-2017 рейтингида университет барча йўналишлар бўйича энг юқори балларни қўлга киритган. Жумладан, MIT'нинг таълим бериш сифати 100 балл, иш берувчилар ўртасидаги нуфузи 100 баллга муноcиб кўрилган. Шунингдек, битирувчиларнинг иш топиши бўйича ҳам университет энг максимал баллни қўлга киритган.

Рейтингга оид ҳисоботда Massachusetts Institute of Technology, айниқса янги йўналишларда тадқиқотлар қилиш ва ихтироларнинг амалга оширилиши, инновацияларнинг қўллаб-қувватланиши, жаҳон миқёсида иш берувчиларга яхши мутахассисларни етказиб бераётгани, таълим олиш муҳитининг илғорлиги бўйича ҳам тенгсиз экани қайд этилган.

Айниқса, Массачусетс технология институтида шахсни аниқлаш тизимлари, электрон глобаллашув, ахборот технологияларини жамият ҳаёти ва саноатга кенг татбиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.