«Жонли» расм: SD 855 процессорли Redmi 855 флагмани фойдаланувчи қўлида!

  •   DiMaX
  •  1359
  •  24.04.2019 09:32

«Жонли» расм: SD 855 процессорли Redmi 855 флагмани фойдаланувчи қўлида!

Xiaomi компанияси Redmi бренди остида Snapdragon 855 чипли ҳамёнбоп флагман тайёрлаётгани маълум. Айрим хабарларга кўра, ҳатто иккита моделда шу процессор қўлланади ва камида биттасининг олд камераси корпус ичидан чиқади.

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Xiaomi ходими камераси корпусдан чиқувчи, SD 855 чипли Redmi флагманини «сотиб қўйди»!

Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) сўзларига кўра, ушбу флагман битта қувват билан узоқ вақт ишлай олади ва анчагина арзон туради. Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири эса, шартли равишда Redmi 855 деб номланаётган мазкур смартфоннинг «жонли» расмини эълон қилган:

Тўғри, сурат сифати жуда паст, лекин барибир у девайснинг олд камераси корпус ичидан чиқишини тасдиқлайди. Зеро, экран унинг олд панелини деярли бутунлай қоплаган ва унда на «тирқиш», на «кемтик» кўринмайди. Дизайнига кўра у флагманлар кушандаси – OnePlus 7 моделига ҳам ўхшаб кетади, аммо техник жиҳатларига кўра у билан рақобатлаша олмаса керак.

ЎҚИНГ: Redmi Y3 бенчмаркда: Xiaomi зиқналигими ёки Geekbench хатолиги?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!