«Жонли» видео: Apple’дан аввал хитойликлар iPhone XI ишлаб чиқаришди!

  •   DiMaX
  •  1341
  •  29.06.2019 15:41

«Жонли» видео: Apple’дан аввал хитойликлар iPhone XI ишлаб чиқаришди!

Купертинолик корпорация бу йил кузда iPhone XI туркумидаги смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда. Уларнинг бош камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашиши, олд камералари эса «кўринмас» бўлиши ҳақида хабарлар чиққан.

ЎҚИНГ: Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

Хитойликлар эса оригиналидан аввал қалбаки iPhone XI смартфонини тайёрлашди. Унинг сохта эканлигига шубҳа йўқ – қурилманинг экрани остида фақат Android-смартфонларгагина хос бўлган энли ром мавжуд. Бундан ташқари, орқа панелидаги ёзувлар шрифти Apple’га хос эмас. Тағин камера модуллари қийшиқ ўрнатилган, микрофони ҳам йўқ.

Мана, сохта iPhone XI’ни ҳар томонлама томоша қиламиз:

Кўриниб турибдики, хитойликлар ушбу смартфонни тайёрлашда бўлажак iPhone’лар ҳақида блогерлар ва инсайдерлар эълон қилган рендерларга таянишган.

Apple навбатдаги смартфонларини 10 сентябрь куни махсус тадбирда намойиш этиши кутилмоқда. Аллақачон бозорга чиққан iPhone’ларни эса 2 921 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone: асл ва қалбаки маҳсулотни фарқлашга оид маслаҳатлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!