«ЖОНЛИ» ВИДЕО: iPhone SE 2020 кушандаси сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди – уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2620
  •  25.07.2020 11:54

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: iPhone SE 2020 кушандаси сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди – уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

OnePlus компанияси яқиндагина ўзининг ҳамёнбоп Nord смартфонини намойиш этган эди. OnePlus Nord ҳали 4 августдан сотувга чиқади, лекин аллақачон унинг учун олдиндан буюртма очилган.

ЎҚИНГ: Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

Мазкур смартфоннинг расмий тақдимотидан кейиноқ Amazon онлайн дўконида тегишли саҳифа очилганди. Расмий маълумотларга кўра, OnePlus Nord’га аллақчон 4 миллион нафардан ошиқ киши қизиқиш билдирган! Тўрт миллионлик кўрсаткич – Amazon India дўкони учун мобил қурилмалар тарихида мутлақ рекорддир.

Бундан ташқари, видеоблогерлар аллақачон OnePlus Nord’нинг қадоғини очиб, смартфоннинг ўзини ёқиб, ишлатиб кўрсатилган роликларни эълон қила бошлашган:

Эслатиб ўтамиз, бу қурилмани iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделининг асосий рақиби, деб ҳисоблашмоқда.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди