«Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

  •   DiMaX
  •  1877
  •  06.04.2021 16:53

«Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

Beeline алоқа операторининг янгиланган Beeline Club 2.0 содиқлик дастури иштирокчиларини 2021 йил 9 апрелда ва ҳар кейинги жума кунлари янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар кутмоқда! Бонусдан фойдаланиш жуда осон – абонентлар ҳар жума куни Beeline Uzbekistan дастурининг «Stories»идаги янгиликларни кузатиб боришлари керак, дейилади компания хабарида.

ЎҚИНГ: «OSON 10» тарифи чиқди – МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан!

«Жума Муборак» акцияси – ноёб рақамли экотизимни яратишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давомидир. Бир йил аввал таниқли содиқлик дастурининг янги номи билан қайта ишга туширилиши Beeline Uzbekistan абонентларига фойдали таклифларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтирди.

Бир йил давомида содиқлик дастурининг иштирокчилар сони 2 000 000 дан ошди. 2020 йилнинг мартидан бошлаб Beeline Club 2.0’да 720 000 бонус, 220 000 МБ ва 15 000 дан ортиқ дақиқалар тақдим этилди.

Beeline Club 2.0 абонентлари мобил ҳисобини тўлдирганда, Интернет-пакетларни фаоллаштирганда, онлайн бўлганда ҳамда мобил ва рақамли хизматлардан фойдаланганда бонусга эга бўладилар. Бундан ташқари, Beeline Club 2.0 абонентларига Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларидаги ҳамкорларидан турли чегирмалар ва бонуслар тақдим этилади.

Янги «Жума Муборак» акцияси компанияга бутун республика бўйлаб абонентларнинг рақамли дунёсини соддалаштиришга, бонуслар дастурини такомиллаштиришга имкон беради!

Сиз Beeline Uzbekistan иловаси ёрдамида ёки *777# кодини териб, Beeline Club 2.0 содиқлик дастурининг аъзоси бўлишингиз мумкин. Ушбу дастур ҳақида батафсил маълумот олиш учун эса мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: 24/7 онлайн бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.