Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Фотограф ва таниқли Instagram'чи Хорди Коалитик интернетда ўзига машҳурлик келтирган баъзи расмлари қандай олинганлиги акс этган кадрорти видеосини тақдим қилди.

Ушбу видеода кўзни қувонтирувчи кадрларни камера объективига муҳрлашда қўлланилган баъзи усуллар очиб берилган.

Видеодан кўриш мумкинки, китоб устига алифбо ҳарфлари ёмғири ёғдирилган расм ёки мевалар тенг иккига "бўлинган"и кўрсатилган кадрларни олишда фотограф кундалик ҳаётда кенг қўлланиладиган ва жуда оддий буюмлардан фойдаланган. Лекин бу ерда буюмларга эмас, балки фотограф уларни моҳирона қўллаганига тан бермасдан илож йўқ.

Агар видео сизга ёққан бўлса, Хордининг YouTube канали ёки Instagram саҳифасига аъзо бўлинг. Ўйлаймизки, бу кадрорти видеоси Хорди бизга тақдим қилишни режалаган энг сўнггиси эмас.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!