Одноклассники орқали камёб ҳайвонлар тўғрисида қизиқарли фактларни билиб олинг!

Одноклассники орқали камёб ҳайвонлар тўғрисида қизиқарли фактларни билиб олинг!

Жаҳон Ёввойи табиат жамғармаси (WWF) Одноклассникида камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар турларига бағишланган викторинани бошлаб юборди. Онлайн-тест WWFнинг Россияда 25 йиллигини нишонлашга мўлжаллаб ташкил этилди.

Лойиҳа қаҳрамонлари — сақлаб қолишда WWFнинг Россиядаги ваколатхонаси иштирок этаётган қуйидаги саккиз нафар йўқолиб бораётган ҳайвонлар турларидир: оқ айиқ, атлантика моржи, амур йўлбарси, ёввойи шимол буғуси, олд Осиё қоплони, Европа зубри, оққуйруқ ва қор қоплони.

ОКдаги онлайн-тест олтита саволдан иборат. Фойдаланувчилар йўқолиб кетиши хавфи мавжуд қайси ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш мумкинлигини билиши кутилмоқда. Викторинадаги ҳар бир савол концептуал слайдер билан кузатиб борилиб, унинг бир қисмида йўқолиб бораётган ҳайвон тасвири, бошқа қисмида эса — унинг тўлиқ фотосурати акс эттирилади. Тест саволларига жавоблар йўқолиб бораётган ҳайвонлар турлари билан боғлиқ муаммоларнинг батафсил тавсифидан иборат.

Викторина фойдаланувчиларга камёб ҳайвонлар тўғрисида қизиқарли фактларни билиб олишга ёрдам беради. Масалан, унда Россияда нечта олд Осиё қоплони бўлгани, шимол буғусига инсондан ташқари бошқа нималар таҳдид солаётгани ҳамда оққуйруқ чангдан қандай ҳимояланиши тўғрисида маълумотлар бўлади. Онлайн-тест тугаганидан сўнг фойдаланувчиларга ўзига хос совға берилади, яъни фойдаланувчи аватарига оқ айиқ, оққуйруқ, зубр ёки морж тасвири ўрнатилади.

Одноклассникида ўтказилаётган викторина BBDO агентлиги томонидан жамғарма юбилейига мўлжаллаб ишлаб чиқилган WWFнинг Россиядаги ваколатхонасининг “Йўқолиб кетганларни қайтариб бўлмайди” деб номланган ахборот кампаниясининг бир қисми бўлди.

Одноклассники WWFнинг Россиядаги ваколатхонаси ижтимоий лойиҳаларини мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шу тариқа, 2013 йилда ижтимоий тармоқнинг 404 саҳифасида Кизил китобга киритилган ҳайвонлар тўғрисида маълумот жойлаштирилган эди, 2016 ва 2017 йилларда эса ОК фойдаланувчилари OK Live мобил стриминг иловаси ёрдамида “Ер вақти” акциясида иштирок этдилар. 2018 йилда Экологик қарз кунида ОК ва WWF фойдаланувчиларга улар сайёрага қандай таъсир этаётганликларини билиб олиш ва ушбу таъсирни ҳисоблаб чиқиш имконини берувчи биргаликдаги тест бошлаб юбордилар.

ЎҚИНГ: Одноклассники фотосуратларни қўшиш ва биргаликда сақлаш учун умумий альбомларни жорий этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!