Ким етакчи - App Store ёки Play Market?! Энг кўп юкланган иловалар қайсилар?

Ким етакчи - App Store ёки Play Market?! Энг кўп юкланган иловалар қайсилар?

Ўтган йили фойдаланувчилар мобил иловалар учун 71 миллиард доллар миқдорида ҳаражат қилишган. Бу йил эса, натижа бунданда яхшироқ бўлиши кутилмоқда.

Йил бошидан буён iOS ва Android фойдаланувчилари мобил илова ва дастурлар учун 39,7 миллиард доллар пул сарфлашган. Бу натижа ўтган йилга қараганда 15,4 фоизга ошганлигидан дарак беради.

Доимгидек, App Store – фойдаланувчилари кўпроқ пул сарфлайдиган иловалар дўкони бўлиб қолмоқда. Google Play эса юкланишлар сони жиҳатидан етакчи бўлсада, даромад олиш борасида рақобатчисидан деярли икки баробар ортда қолмоқда. Глобал миқёсда App Store’нинг улуши 25,5 млрд долларни ташкил қилган. Google Play эса 14,2 млрд доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган.

2018 йилнинг биринчи ярмига нисбатан солиштирадиган бўлсак, Google Play ўз даромадларини 19,6 фоизга оширганини кўриш мумкин. Бошқа томондан, App Store 13,2 фоизга ўсишга эришган. Юкланишлар сони бўйича эса аввалгидек Google Play яққол пешқадамлик қилмоқда. Қолаверса, бу натижа Хитойнинг маҳаллий илова дўконларидаги юкланишларни ҳисобламаганда ҳам кузатилган.

Айни дамга келиб, фойдаланувчилар жами 56,7 миллиард дастур ва иловаларни юклаб олишган. Бундан 41,9 миллиарди Google Play’га, 14,8 миллиарди эса App Store’га тўғри келади.

 

Энг кўп юкланган иловалар: WhatsApp, Messenger ва Facebook бўлган. Кейинги ўринларни эса TikTok ва Instagram эгаллаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!