Kirin 990'ли Huawei смартфони Geekbench'да

Kirin 990'ли Huawei смартфони Geekbench'да

Kirin 990 процессори ўрнатилган қандайдир сирли Huawei смартфони Geekbench'да синовдан ўтди. Катта эҳтимол билан бу қурилма Mate 30 ёки Mate 30 Pro бўлиши керак, сабаби уларнинг тақдимоти яқин. Ваҳоланки, натижалар қаторида серия рақами кўрсатилмаган, бундан чиқди, бу бутунлай бошқа бир смартфон бўлиши ҳам мумкин.
Натижалар варақасидан девайс 8ГБ тезкор хотирага эгалиги ва Android 10'да ишлашини билиб олишимиз мумкин. Ёки бу Mate 30'нинг биз бехабар бўлган учинчи бир версиясимикан? Балким бу компания президентининг ўзи Kirin 990'да ишлаши ва 5G'ни қўллаб-қувватлашини айтган Honor V30'дир.
Geekbench'даги бу қурилма қайси смартфон эканлигини аниқ билишимиз учун яна кўпроқ маълумот керак бўлади.

ЎҚИНГ: Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.