Компьютер ва смартфонлар учун энг яхши 11 та текин VPN иловаси

Компьютер ва смартфонлар учун энг яхши 11 та текин VPN иловаси

Биз илгаририроқ VPN нима эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Шундай бўлса-да, қисқача қилиб тушунтирсак, интернетдан хавфсиз ва аноним фойдаланиш, маълум ҳудуд учун қўйилган чекловларни кесиб ўтиш ва шу интернетдан аноним фойдаланиш учун виртуал хусусий тармоқ ёки VPN'дан фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Google «бепул» VPN сервисини ишга туширяпти

Қуйида смартфон ва компьютерлар учун энг яхши 11 та текин VPN хизмати билан танишамиз.

1. TunnelBear

Қисқа қилиб айтганда, ҳозиргача мавжуд бўлган энг яхши VPN хизмати. Илова оддий ва жуда тез ишлайди. Сиздан фақат TunnelBear веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, иловани юклаш талаб қилинади холос. 20 та мамлакатдаги серверлардан бирига уланиш имкони мавжуд.

TunnelBear компьютер ва смартфонлар учун мавжуд. Битта аккаунтдан бештагача қурилмада фойдаланиш мумкин. Бироқ текин трафик миқдори мақтарли эмас — ойига атиги 500МБ.

Юклаш: Chrome, App Store, Play Store

2. Windscribe

Ушбу хизматнинг энг катта плюс томони текин тақдим қилинадиган трафик миқдорининг 10ГБ эканлигидир (аввал email'ни рўйхатдан ўтказиш керак). Бундан ташқари, 11 та мамлакат бўйлаб жойлашган 25 та серверга уланиш мумкин. Яна 5ГБ қўшимча трафикка эга бўлиш учун Twitter'да твит қолдириш кифоя. Шунингдек, сиз таклиф қилган ҳавола орқали хизматда рўйхатдан ўтган ҳар бир янги фойдаланувчи учун қўшимча 1ГБга эга бўласиз.

Хизматда рўйхатдан ўтиш учун ҳеч қандай шахсий маълумот киритиш шарт эмас, фақат юзернейм ва пароль талаб қилинади холос.

Хизматнинг текин версияси билан битта аккаунт орқали фақат битта қурилма билан интернетга кириш мумкин.

Юклаш: Chrome, FireFox, App Store

3. Hotspot Shield

Ушбу хизмат сизга ойига атиги 500МБ текин трафик тақдим этади. Битта аккаунтга 5 тагача қурилмадан кириш мумкин. Hotspot Shield'нинг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, агар сиз интернетга ишончли бўлмаган Wi-Fi тармоғи (масалан, кафе, аэропорт ёки меҳмонхонада) орқали улансангиз, VPN автоматик равишда фаоллашади. Бу билан турли онлайн хизматларга тўлов қилишингиз ва шахсий маълумотларингиз ўғирланиши ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади.

Хизматнинг камчилиги шундаки, қайси мамлакат сервери орқали интернетга уланишни танлаб бўлмайди. Тезлик баъзан камайиши ҳам мумкин.

Юклаш: Chrome, App Store, Play Store

4. Speedify

Speedify'нинг ўзига хос хусусияти — интернетга уланишнинг энг юқори тезлиги. Бунга барча мавжуд интернет уланишларни бирлаштириш орқали эришилади. Масалан, симли интернет ва 3G/4G уяли алоқаси орқали. Фақатгина битта уланиш турида ҳам Speedify'нинг ноёб технологиялари туфайли тезликни оширишингиз мумкин.

Бутун дунё бўйлаб 30 та сервердан бирини танлашингиз мумкин. Ойлик лимит — 2ГБ. VPN'дан фақат битта қурилмада фойдаланиш имкони бор.

Юклаш: App Store, Play Store

5. Proton VPN

Барча оммабоп платформаларда мавжуд бўлган жуда яхши VPN хизмати. Бепул версияда сиз битта қурилмадан учта мамлакатда жойлашган серверларга уланишингиз мумкин. Шу билан бирга, трафик миқдори бўйича чекловлар мавжуд эмас, бу аксарият фойдаланувчилар учун янада муҳимдир.

Бир вақтнинг ўзида фақат битта қурилмадан бир фойдаланиш мумкинлигидан ташқари, камчиликлар қаторига оқимли (стриминг) хизматлари ва торрентларнинг қўллаб-қувватланмаслиги киради. Буларнинг барчаси пулли обунани талаб қилади.

Юклаш: App Store, Play Store

ЎҚИНГ: Смартфонингизда Speedtest бўлса, энди бошқа VPN-илованинг кераги йўқ!

6. Browsec

Трафик чекловларисиз яна бир VPN. Хизмат мобил дастур ва машҳур браузерлар учун кенгайтма сифатида мавжуд. «Smart Settings» функцияси туфайли хизматни фақат танланган сайтларда автоматик равишда ёқиш мумкин, бу эса трафикнинг қолган қисмини тўғридан-тўғри ўтишига имкон беради. Бу хусусият фақат битта сайт учун бепул ишлайди.

Қолган чекловлар қаторига серверлар сони фақат 4 та экани ва текин версияда тезлик 20 Мбит/секундга чеклангани киради. Премиум версия билан 100 Мбит/секунд тезликкача эришиш мумкин.

Юклаш: Chrome, Opera, FireFox, App Store, Play Store

7. HideMe

HideMe барча платформаларда, шу жумладан, оммалашмаган операцион тизимлар ва роутерларда ишлайдиган содда ва ишончли VPN'дир. Илова бепул версияда ҳам уланишни шифрлайди, фойдаланувчиларга техник ёрдам кўрсатади ва уланиш тезлигини камайтирмайди.

Аммо чекловлар ҳам мавжуд: ойига 10ГБ трафик, бир вақтнинг ўзида фақат битта қурилмадан кириш ва фақат бешта мамлакатда серверлар билан ишлаш. Айтиш жоизки, оқимли хизматлар ва торрентлар ҳам қўллаб-қувватланади.

Юклаш: App Store, Play Store, Microsoft Store

8. SurfEasy

SurfEasy — бу минтақавий чекловларни осонгина четлаб ўтишга ёрдам берадиган, смартфонлар ва компьютерлар учун қулай бўлган VPN хизмати. SurfEasy бепул аккаунт билан бир вақтнинг ўзида бешта қурилмадан фойдаланишга имкон беради. Тезлик чегаралари йўқ, лекин трафик чеклови мавжуд: ойига атиги 500 МБ.

Бундан ташқари, хизмат реклама кузатувчисини блокировка қилишни ва уланиш учун серверларнинг кенгайтирилган рўйхатини тақдим этади, аммо улар фақат пулли обуна билан мавжуд.

Юклаш: Play Store

9. Avira Phantom VPN

Avira Phantom VPN худди шу номдаги антивирусни яратувчилар томонидан ишлаб чиқилган, интернетдан аноним фойдаланишни таъминлаш учун мўлжалланган жуда оддий хизмат. Ойига 500 МБ бепул тақдим этилади, рўйхатдан ўтгандан кейин лимит 1ГБгача кўтарилади.

Бундан ташқари, текин версия тармоқдан фавқулодда узилиш ва DNS сиздирилишидан ҳимоя қилиш каби функцияларга эга эмас.

Юклаш: App Store, Play Store

10. Private Tunnel

Битта аккаунт учта қурилмада Private Tunnel билан ишлашга имкон беради. Танлаш учун тўққизта сервер мавжуд. Ойига атиги 200 МБ интернет трафик тақдим этилади. Агар лимит тугагач, 20 ёки 100ГБ ҳажмдаги пакетни сотиб олишингиз мумкин.

Юклаш: App Store, Play Store

11. Cloudflare WARP

Таниқли DNS провайдери Cлоудфларе томомидан яратилган ушбу бепул VPN Windows, macOS ва мобил платформаларда ишлайди. Трафик ва тезликда ҳеч қандай чекловлар йўқ: 4K'гача бўлган онлайн видеоларни осонгина кўришингиз, оқимли хизмат ва торрентлардан фойдаланишингиз мумкин.

Cloudflare WARP автоматик равишда энг яхши серверни танлайди. Мамлакатни ручной белгилай олмайсиз ва, худди шундай, манзилни ўзгартира олмайсиз. Шунга қарамай, хизмат барча турдаги блокировкаларни осонликча четлаб ўтади. Агар сизга махфийлик аҳамиятли бўлса, Cloudflare WARP сизга мос келади.

Юклаш: App Store, Play Store

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!