Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

  •   DiMaX
  •  730
  •  28.04.2020 09:40

Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Хитойда коронавирус пандемиясига алоқадор махфий хабарларни ёзиб бораётган 3 нафар блогер 19 апрелдан буён изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳақда Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Онлайн дарсларни бузгани учун YouTube-блогер устидан жиноий иш очилди

Ғойиб бўлганлардан бирининг қариндоши берган маълумотларга кўра, блогерлар йўқолиб қолишларидан аввал Хитой полицияси томонидан сўроқ қилинган.

Блогерлар тарафидан ишлатилган Terminus2049​ номли сайтда, Хитой ҳукумати томонидан цензурага учраган, блокланган ёки ўчирилган хабарлар бошқатдан эълон қилиниб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун сурхондарёлик юртдошимиз жаримага тортилган, қашқадарёлик фойдаланувчига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланган эди. Қўқон шаҳрида эса Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.