Коронавирус ҳақидаги қандай видеоларни YouTube тақиқлаган?

  •   DiMaX
  •  483
  •  23.05.2020 17:30

Коронавирус ҳақидаги қандай видеоларни YouTube тақиқлаган?

YouTube расмий ахборот манбалари — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Онлайн дарсларни бузгани учун YouTube-блогер устидан жиноий иш очилди

Демак, коронавирус мавзуси бўйича YouTube видеохостингида қуйидаги мазмунлардаги материаллар тақиқланган:

  • муайян миллат ёки ирқ одамлари COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги тўғрисида;
  • халқ табобати билан даволанишга ва касал бўлганда тиббий ёрдам сўрамасликка оид чақириқлар;
  • нафас сиқилиши — организмда коронавирус борлигининг ишончли аломати экани тўғрисида;
  • коронавирус юқтириш эҳтимоли туфайли Осиё таомларини тановул қилмаслик ҳақида;
  • COVID-19 касаллиги 5G тармоғи орқали тарқалишдан келиб чиққани тўғрисида;
  • касаллик иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқамаслиги ҳақида;
  • ижтимоий масофа ва изоляцияланиш вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали восита эмаслиги тўғрисидаги видеолар.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!