Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  12636
  •  27.01.2020 17:32

Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Бутун дунёга ваҳима солаётган янги касаллик – коронавирус аллақачон Хитойдан ташқарига ҳам чиқиб улгурган. «Осмон ости салтанати»да эса, унинг тарқалиши эҳтимолини камайтириш мақсадида карантинлар ташкил этилган, оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га ҳам коронавирус касри урди – Mi 10 тақдимоти бекор қилиняпти!

Интернетда энди мазкур касалликнинг тарқалишини реал вақт режимида кузатиш мумкин. Бунинг учун ташкил этилган махсус онлайн сервис мана бу ерда жойлашган бўлиб, унда мунтазам тарзда янгиланиб турувчи статистика акс этади.

Сервиснинг интерфейсида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан ҳамда мазкур касалликка қарши курашиш бўйича АҚШ, Хитой ва Европада ташкил этилган марказлардан олинган долзарб маълумотлар кўрсатилади. Онлайн панель дунёнинг барча бурчакларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари тасдиқланган ҳолатлар, соғайган беморлар миқдорлари ҳамда ўлим ҳолатлари ҳақида маълумотлар беради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларимизга Хитойга, зарурат бўлмаганда, хорижга вақтинчалик чиқмасликни тавсия қилган. Шунингдек, вазирлик Жиззахда коронавирус инфекцияси тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Дунёни биотеррор хавфи кутмоқда!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!