Коронавирусда 5G’ни айблаётган фитначилар ортида ким турибди?

  •   DiMaX
  •  652
  •  10.04.2020 18:37

Коронавирусда 5G’ни айблаётган фитначилар ортида ким турибди?

Тобора ривожланиб бораётган 5G технологиясининг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп. Бироқ унинг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатган. Шунга қарамасдан...

ЎҚИНГ: «Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

Ҳа, ҳаттоки коронавирус инфекциясининг тарқалишиида ҳам 5G тармоғини айбловчилар бор ва негадир кейинги кунларда улар бирданига урчиб кетган. Интернетдаги дезинформацион кампанияларни тадқиқ қилишга ихтисослашган Нью-Йорк шаҳридаги Blackbird.AI компаниясидан маълум қилишларича, кейинги бир ҳафтада ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги постлар ҳаддан ошиқ кўпайган.

Атиги бир сутка мобайнида Twitter ҳамда Reddit тармоқларида 5G ҳамда коронавирусни ўзаро боғлаб фитна қилувчи эллик мингдан ошиқ пост эълон қилинган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бундай постларнинг кўпайиш тезлиги табиий ўсиш тезлигидан анча юқори, бу эса уларнинг махсус мувофиқлаштирилувчи кампания доирасида ботлар ёрдамида ёзилаётганини англатади.

ЎҚИНГ: Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қатардаги Ҳамад бин Халифа университети тадқиқотчиси Марк Оуэн Жонс (Marc Owen Jones) ҳам Twitter тармоғидаги «5G» ҳамда «corona» ёзувли 22 000 тача твитни таҳлил қилиб чиққан. Бунда ҳам катта миқдордаги аккаунтларнинг «нотабиий фаоллик»ка эга бўлганлиги ойдинлашган. Бу фаолликда эса давлат томонидан қўллаб-қувватланувчи махсус кампанияларнинг айрим хусусиятлари намоён бўлмоқда.

Афсуски, 5G ва коронавирусни ўзаро боғлаб қилинаётган дезинформация кампанияси ортида ким турганини тадқиқотчилар аниқлай олишмаган, ёки билишса ҳам айтишмаяпти.

Хабарингиз борки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!