Коронавирусга чалинганларни парваришловчи ҳамшира-робот яратилди (видео)

  •   DiMaX
  •  289
  •  12.06.2021 13:11

Коронавирусга чалинганларни парваришловчи ҳамшира-робот яратилди (видео)

София исмли роботни яратган хитойлик олимлар оммага ўзларининг янги технологиясини намойиш этди. Грэймс номини олган роботдан соғлиқни сақлаш соҳасида фойдаланиш кўзда тутилган. Хусусан, роботлаштирилган ҳамшира коронавирусга чалинган беморлар, шунингдек, кексаларни парвариш қилади, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

Янги робот осиёликларга хос юз чизгиларига эга бўлган. Грэймснинг сочлари каштан рангида. Тадқиқотчилар унга ҳаворанг ҳамшира формасини кийдирган.

Робот танасига беморнинг тана ҳароратини ўлчашга қодир тепловизор жойлаштирилган. Шунингдек, Грэймс инглиз тилида гапира олади, хитой тилининг турли шеваларини билади ва сунъий интеллект ёрдамида инсоннинг соғлиғига ташхис қўя олади.

Олимлар мазкур роботни 2021 йилнинг августидан оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Бу пандемия шароитида тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштиришга хизмат қилиши керак.

Мазкур гаджет нархи аввалига қимматбаҳо автомобиль нархида бўлади, савдолар ўзининг энг юқори нуқтасига чиққач, Грэймс анча арзонлашиши кутилмоқда.

Аввалроқ Хитойда тиш қўйишга қодир стоматолог-робот, Австралияда эса олма теришга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС