Кучли Snapdragon 835 процессорига эга смартфонлар: нархи, жиҳатлари

Кучли Snapdragon 835 процессорига эга смартфонлар: нархи, жиҳатлари

Qualcomm ўзининг энг илғор Snapdragon 835 процессорини тақдим қилди-ю, смартфон ишлаб чиқарувчилари ўртасида ушбу чип ўрнатилган гаджетни ишлаб чиқариш бўйича пойга бошланди. Муваффақиятли Snapdragon 821 чипининг давомчиси бўлмиш бу чип маълумотни 10 нанометрли FinFET техногоияси асосида қайта ишлаши билан ҳам жаҳонда ягона.

Snapdragon 835 процессорида марказлаштирилган X16 LTE модеми бўлиб, у LTE, 802.11ac Wave 2, Wi-Fi ҳамда Bluetooth® 5, 802.11ad каби симсиз алоқага юқори даражали уланишга масъул. Шунингдек, ундаги Qualcomm Kryo 280 видео-картаси, Qualcomm Hexagon  682 рақамли сигнал процессори видео-аудио тасвирларни тезкор ва сифатли қайта ишлаш кўникмасига эга.

Snapdragon 835 чипининг яна бир эътиборли жиҳати, у фақатгина смартфонлар учун мўлжалланмаган. У виртуал ва қўшимча реаллик дисплейлари, IP камералар, планшетлар, мобил компьютерлар ва бошқа Android ҳамда Windows 10 дастурий таъминотларида ишлайдиган истеъмол қурилмаларида қўлланилиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда – Snapdragon 835 бир неча 10 вазифаларни “қотиб қолмай” бажарадиган “электрон юрак”.

Қуйида Qualcomm Snapdragon 835 процессорига эга смартфонларни санаб ўтамиз.

Sony Xperia XZ Premium

Экран: 5.5 дюйм, (3840 x 2160 пикселли) 4K HDR, X-Reality технологияси, Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя қопламасига эга дисплей;

Процессор ва платформа: 8 ядроли Snapdragon 835 чипи, Adreno 540 видео-картаси, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира, microSD бўлмачаси, Android 7.0 (Nougat) операцион тизими;

Корпус: металл, сув-чанг таъсирига бардошли (IP65/IP68 сертификатлари), олд панелда бармоқ излари сканери;

Камера: 19 МП бош камера (f/2.0 линза, 5 ўқли барқарорлаштиргич, 4K видео ёзиш, секундига 960 кадрли видео ёзиш). 13 МП олд камера (замонавий сенсорлар, кенг бурчакда суратга олувчи f/2.0 линза, 1080p видео тасиврга олиш имконияти);

Ўлчамлари: 156 x 77 x 7.9 мм., вазни 195 грамм;

Алоқа: 4G LTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz) MIMO, Bluetooth 4.2, GPS/ GLONASS, NFC, USB Type-C, 2 та SIM-картали;

Аккумулятор: 3230 мА соат, Qualcomm Quick Charge 4.0 тезкор қувватлаш технологияси.

Нархи: Мобил алоқа воситаси 1 июндан бошлаб Европада 840 АҚШ долларидан сотувга чиқади.

Samsung Galaxy S8, S8 Plus

Экран: 5.8 ҳамда 6.2 дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли), Super AMOLED дисплей, Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя қопламаси;

Процессор ва платформа: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 835, Adreno 540 видео-картаси, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира, microSD қўшимча хотари бўлмачаси, Android 7.0 (Nougat) операцион тизими;

Камера: “Dual Pixel” технологиясига 12 МП бош камера (f/1.7 линзали), Олд камера – 8 МП, f/1.7 линзали;

Корпус: шиша ва металл, сув ва чанг таъсиридан ҳимояланган;

Сенсорлар: юрак уришини ўлчайдиган датчик, бармоқ излари сканери, кўзнинг рангдор пардаси сканери, барометр;

Алоқа: 2 та сим-картали, 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.2 LE, GPS, GLONASS, USB 2.0, NFC;

Ўлчамлари:

Samsung Galaxy S8 – 148.9 x 68.1 x 8.0 мм., вазни – 152 грамм;

S8 Plus – 159.5 x 73.4 x 8.1 мм., вазни – 173 грамм.

Аккумулятор: 3000/ 3500 мА соат, симли ва симсиз тезкор қувватлаш;

Нархи: Galaxy S8 $750, Galaxy S8+ $850 доллар.

Xiaomi Mi6

Экран: 5.15 дюймли Full HD (1920×1080 пикселли) дисплей;

Процессор ва платформа: 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 64 битли, 8 ядроли Snapdragon 835, Adreno 540 видео-картаси. 6 ГБ тезкор (LPDDR4x) ва 64/128 ГБ (UFS) доимий хотира, Аndroid 7.1.1 (Nougat)’нинг MIUI 8 талқини;

Корпус ва сеснорлар: зангламас пўлат ва шиша уйғунлиги, сув таъсиридан ҳимояланган. Олд панелда бармоқ излари сканери мавжуд. Шунингдек, корпуснинг юқори ва қуйи қисмида стерео-динамиклар мавжуд;

Камера: 12 МП қўш сенсорли бош камера, биттаси f/1.8 ва портрет олишга мўлжалланган f/2.6 апертура линзаси, 4 ўқли барқарорлаштиргич, 4K видео ёзиш. Олд камера – 8 МП.

Ўлчамлари: 145.17x 70.49×7.45 мм., вазни – 168 / 182 (керакмика талқини);

Алоқа: 2 та SIM-картали. 4G LTE, WiFi 802.11ac dual-band, Bluetooth 5.0, GPS/GLONASS/Beidou, NFC, USB Type-C;

Аккумулятор: 3350 мА соат. Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувват олиш технологияси;

Нарх: 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқини $363, 6 ГБ тезкор ва 128 ГБдоимий талқини — $421, ҳамда 6 ГБ / 128 ГБ хотирали махсус «керамика» талқини $435 АҚШ доллари.

Sharp AQUOS R

Экран: 5.3 дюймли Quad HD (2560 × 1440 пикселли), 2.5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қопланган;

Процессор ва платформа: Qualcomm Snapdragon 835 ҳамда Adreno 540 видео-картаси. 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира. Android 7.0 (Nougat) операцион тизими;

Камера: 22.6 МП бош камера (f/1.9 апертруа линзаси, 90 градусли кенг бурчакли линза). 16.3 МП олд камера;

Корпус: металл корпус сув ҳамда чанг таъсирига бардошли. Унда бармоқ излари сканери мавжуд;

Алоқа: 2 та SIM-картали, 4G LTE, Wi-Fi 802.11ac (2.4/5 Ггц), MIMO, Bluetooth v 5.0, GPS, GLONASS, USB Type-C, NFC;

Аккумулятор: 3160 мА соат, Quick Charge 3.0 технологияси.

Нархи: 462 доллар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.