Кун таклифи: катта экранли 4G-смартфон – MDC Nova Pro атиги 510 минг сўмдан!

  •   DiMaX
  •  2892
  •  23.05.2019 16:09

Кун таклифи: катта экранли 4G-смартфон – MDC Nova Pro атиги 510 минг сўмдан!

Хитойнинг MDC компанияси ўтган йилнинг куз ойларида чиқарилган MDC Nova Pro смартфонига 27 фоизлик чегирма эълон қилди. Чегирма билан айни пайтда ушбу моделни Тошкент шаҳрида 510 минг сўмдан сотиб олишингиз мумкин.

MDC Nova Pro томонлар нисбати 18:9 5.7 дюймлик (1440х720 пиксел, 320 dpi) экран билан жиҳозланган. Унинг 8 мегапикселлик аниқликдаги орқа камераси ҳам, 5 мегапикселлик селфи-камераси ҳам LED-чақноқли эканлиги эса айни муддао!

Смартфон ишлаш частотаси 1.3 ГГц бўлган тўрт ядроли Mediatek MTK6737 процессорида фаолият юритади. Тезкор хотира ҳажми 2, ички хотираси 16 гигабайтлик, шу билан бирга, қўшимчасига унга 128 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта ўрнатиш мумкин. Ушбу девайс Ўзбекистондаги барча мобил операторларнинг 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Мазкур смартфон Android 8.1 Oreo платформасида ишлайди. Шахсий маълумотларни бармоқ изи билан ҳимояласа бўлади. Бундан ташқари, юз билан блокдан чиқариш функцияси – Face Lock технологиясидан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд. Смартфонда кундалик (видео-контент кўриш, ижтимоий тармоқлар, қўнғироқлар, хабарлар, мусиқа ва ҳоказо) вазифаларни бемалол бажариш мумкин.

Чегирма «Малика» савдо расталари ва «Тошкент» (собиқ «Абу-Сахий») улгуржи бозоридаги дўконларда амал қилади. Шошилинг, телефонлар сони чекланган!
Дўконлар («Малика» СМ): A30, A23,A7, A8, A6, A3, A18, B13, B41, B34, B37, B4, B15, B33.
Дўконлар («Абу-Сахий» СМ): R45, R97, R94, R60, R71, R64, R16, U24, R73, R76.

MDC Nova Pro смартфонининг техник хусусиятлари:

Экран: 5.7 дюймлик, IPS (18:9, 1440х720 пикселлик, 320 dpi);

Процессор: Mediatek MTK6737, Cortex-A53, 1.3 ГГц, 4 ядро;

Хотира: 2 ГБ тезкор, 16 ГБ ички хотира (+128 ГБгача microSD қўйиш мумкин);

Камера: 8/5 МП, автофокус, HDR, Beauty, Panorama, иккита LED-чақноқ;

Тармоқ: 2G – GSM850/900/1800/1900MHz; 3G – WCDMA 900/2100MHz; 4G – FDD (1/3/5/8/40);

Алоқа интерфейслари: Wi-Fi 802.11n, Wi-Fi Direct, Bluetooth 4.0;

Аккумулятор: 3000 мА/с;

Ҳимоя: Бармоқ изи сканери; Face Lock;

Операцион тизим: Android 8.1 Oreo;

Ўлчамлари: 152х74х9.1 мм;

Вазни: 177 г.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ, ЧЕГИРМА: қўш камерали MDC Grand Pro смартфони энди атиги 470 минг сўм!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!