Кунлик ва ойлик махсус интернет-тўпламлар чиқди!
Beeline мобил алоқа оператори яқиндагина битта оммабоп тарифини ва чексиз интернетли тўпламларини бекор қилган эди. Энди эса у янги – «4G Kun» ҳамда «4G Oy» номли 4G-тўпламларни жорий этди.
ЎҚИНГ: Пулингиз қайтариб ҳам бериладиган «Kunlik» тариф режасини қарши олинг!
Билайн абонентлари ўз хоҳишларига кўра бир кунлик ёки бир ойлик 4G-тўпламни улатишлари мумкин.
«4G Kun» ҳамда «4G Oy» интернет-тўпламлари бўйича тақдим этиладиган мегабайтларни Wi-Fi тармоғи орқали тарқатиш имкони мавжуд.
ЎҚИНГ: Компьютерингиздан ортиқча дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни биласизми?
4G-тўпламларнинг асосий устунлиги – 4G тармоғининг тезлиги ва манфаатли нархдаги интернетдир, дейилади оператор хабарида.
Мазкур интернет-тўпламлар автоматик тарзда узайтирилмайди – амал қилиш муддати тугагач, тўпламни қайтадан улатиш керак бўлади.
«4G Kun» ҳамда «4G Oy» тўпламларидан фойдаланишнинг шартлари ҳақида мана бу ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган интернет тўпламлар билан ҳамёнбоп нархда интернетдан фойдаланинг!