КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Антарктидада яна НУЖ – бошқа сайёраликлар фазо кемаси топилди!

  •   DiMaX
  •  5653
  •  06.12.2018 13:52

КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Антарктидада яна НУЖ – бошқа сайёраликлар фазо кемаси топилди!

Ўзга сайёраликлар ва номаълум учар жисмлар билан шуғулланувчилар – уфологлар Ернинг турли бурчакларидан уларнинг изларини топганликларини айтиб чарчашмаяпти. Жумладан, яқинда Антарктидада бунинг исботи топилганини эълон қилишганди.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: «Антарктидага ўзга сайёраликлар фазо кемаси қўнди!»

Бошқа сайёраликларнинг Ерга ташрифини исботловчи яна битта далил топилди, демоқда UFOmania номли YouTube-канал муаллифи. Унга кўра, диаметри тахминан 15 метр келадиган бу сирли объектни Google Earth сервиси ёрдамида аниқлашган. Бу жисм ёнида шу жойгача сезилар-сезилмас чизиқ ҳам мавжудки, уни тормознинг изи, дейишмоқда.

Уфологнинг ишонч билан даъво қилишича, ўзга сайёралик меҳмонлар Антарктидада шошилинч тарзда мажбурий қўнишларига тўғри келган. Юқоридагилардан ташқари, «учиш аппарати»да тўртта антенна ҳам кўзга ташланади. Унинг ёнида эса квадрат шаклидаги тушунарсиз иншоот мавжуд.

ЎҚИНГ: Коинотшунослар адашмаяптими? Ўзга сайёраликлар “дарбадар” юлдузлар ортида яширинган бўлиши мумкин

Мана, видеони томоша қиламиз:

Аммо мазкур лавҳага изоҳ ёзган YouTube фойдаланувчилари кўпроқ танқидий муносабат билдиришган. Уларнинг таъкидлашларича, тасвир сифати ўта паст, номаълум объект эса шунчаки муз парчаси бўлиши ҳам мумкин. уларга жавобан ҳаваскор уфологларнинг ёзишларича, NASA ташкилоти ҳақиқатни яшириш учун атайлаб Google Earth сервисида шу жойнинг тасвирини хиралаштириб қўйган.

ЎҚИНГ: NASA истасангиз сизга коинотда селфи қилиш имконини беради

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.