Кутилмаганда Telegram'дан блокировка олиб ташланди

Кутилмаганда Telegram'дан блокировка олиб ташланди

Сўнгги йилларда Telegram мессенжери жуда кўплаб тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келмоқда. Жаҳоннинг учинчи рақамли энг йирик мулоқот иловаси бўлган Telegram ҳукуматларга фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни беришни инкор қилади. Шу боис ҳам ҳам ишлаб чиқарувчига кучли босим ва тазйиқлар ўтказилади.

Бир неча йиллар аввал россиялик бўлган Павел Дуров томонидан ишлаб чиқарилган илова бугунги кунда Россия ҳукуматининг қаҳрига дучор бўлган. У мамлакат ҳудудида босқичма-босқич блокланмоқда. Бироқ, мессенжер бунгача ҳам нафақат компания, балки смартфон ишлаб чиқарувчилари томонидан ҳам блокланган эди.

Telegram мессенжери фойдаланувчиларга ҳам, дастурчиларга ҳам ўзига хос имкониятларни тақдим қилади ва шунинг учун ҳам жаҳонда унинг бошқа муқобили йўқ. 2018 йилнинг апрелида мазкур мессенжерга Apple томонидан қўйилган блокировка оқибатида дастур ишлаб чиқарувчилар унинг iPhone ҳамда iPad қурилмаларига мўлжалланган талқинларини татбиқ қила олмаётган эдилар. Илова шу вақт мобайнида юқоридаги гвджетлар учун мавжуд бўлса ҳам, фойдаланувчи уни янгилаш имконига эга эмас эди.

Бир муддат аввал хабар қилинишича, мазкур хизмат Роскомнадзор томонидан билдирилган эътироздан сўнг тўхтатиб қўйилган.

Бугун -- 2018 йилнинг 2 июнида Telegram мессенжери кутилмаганда мазкур блокировкадан халос бўлди. Ишлаб чиқарувчилар жамоаси эса Apple корпорациясининг бундай ижобий қароридан ҳайратга тушишди. Боиси бир неча ой аввал Павел Дуров ижтимоий тармоқларда Apple корпорациясига қарши аччиқ ҳақиқатларни айтган, ўтаётган ҳафтада ҳам бу америкалик корпорациянинг Россия ҳукуматига сотилганликда айблаган эди.

Тақиқларнинг олиб ташланиши билан ишлаб чиқарувчилар мессенжернинг iOS операцион тизимига мўлжалланган дастурларини эълон қилишди. Натижада, iPhone ҳамда iPad қурилмалари фойдаланувчилари ҳам мессенжернинг илғор функцияларидан фойдаланишлари мумкин бўлди.

Маълум қилинишича, Swift дастурлаш тилида ёзилган Telegram X талқини ҳам тез орада App Store дўконида яна сотила бошлайди. Павел Дуров Apple компанияси ҳамда Тим Кукка жамоатчилик учун мессенжерни янгилаш имконини яратиб берганликлари учун расман миннатдорчилик билдирди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!