Лайклар эвазига Galaxy S10 Lite смартфонини ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1227
  •  26.04.2021 17:54

Лайклар эвазига Galaxy S10 Lite смартфонини ютиб олинг!

Mobiuz мобил оператори Ўзбекистонда илк бор eSIM технологиясини ишга туширганидан хабарингиз бор. Компания энди Instagram фойдаланувчилари учун «Mobiuz’дан eSIM ҳақида дўстларингизни хабардор қилинг!» танловини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

Танлов Instagram ижтимоий тармоғидаги mobiuz.uzbekistan (https://instagram.com/mobiuz.uzbekistan) расмий аккаунтида бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этиш учун:

  • mobiuz.uzbekistan аккаунтига обуна бўлинг;
  • танлов постига Like (юракча) қўйинг;
  • пост изоҳларида 5 та дўстингизни белгиланг.

Танлов ғолиби 2021 йилнинг 4 май куни аниқланади ва унга Galaxy S10 Lite смартфони топширилади.

«Mobiuz’дан eSIM ҳақида дўстларингизни хабардор қилинг!» танловининг шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!