LeEco S1 Pro - бу хитойча iPhone 14 Pro'ми?

LeEco S1 Pro - бу хитойча iPhone 14 Pro'ми?

LeEco ўзининг янги S1 Pro смартфонини тақдим этди. Қурилма iPhone 14 Pro моделига жуда ўхшаб кетади. Унда ҳатто iPhone 14 Pro моделидаги динамик орол функцияси ҳам бор. 

Ўхшашлик фақат дизайнда ҳолос. Техник кўрсаткичлар бўйича LeEco'ни умуман iPhone билан солиштириб бўлмайди. Қурилма 60 гертсда ишловчи 6.5 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланган. У 12 нанометрли Zhanrui T7510 чипига эга бўлиб, унда тўртта 1.8 гигагертсли Cortex-А75 ҳамда тўртта 1.8 гигагертсли Cortex-А55 ядролари жойлашган. Гарфика учун Imagination 9446 жавоб беради. 

Смартфоннинг фақат 8/128ГБ хотирага эга тури бор ҳолос. Гаджетга 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Уни 10 ватт тезликда қувватлаш мумкин. Асосий камера резолюцияси 13МП, селфи камера эса 5МП. Қурилманинг нархи тахминан 134 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Galaxy A34 5G Geekbenchʼда қўлга тушди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.