Lenovo Legion Pro 2 смартфони Geekbench'да «қўлга тушди»

Lenovo Legion Pro 2 смартфони Geekbench'да «қўлга тушди»

Lenovo ўтган йилги Legion Duel (ёки Legion Pro) смартфонининг навбатдаги талқинини тез орада чиқаришга тайёрланмоқда. 

Миш-мишларга кўра, Legion Pro 2 Qualcomm энг сўнгги Snapdragon 888 чипида ишлайди ва барқарор унумдорлик учун яхшиланган парракли совутиш тизимига эга бўлади. Lenovo L70081 модель рақамига эга, Legion Pro 2 смартфони экани тахмин қилинаётган, қурилма Geekbench'да кўриниш берди. Бенчмаркнинг кўрсатишича, девайс 16GB тезкор хотирага эга бўлади. 

Смартфон якка ва бир неча ядроли синовларда  мос равишда 1,129 ва 3,763 балл тўплашга эришган. Бу эса Geekbench'да ҳозирга қадар қайд этилган энг юқори натижалардан. Натижалар ойнасида яна кўрсатилишича, смартфон Android 11'да ишлайди. Қурилманинг бошқа хусусиятлари қаторига 144Hz AMOLED экран, UFS 3.1 типидаги хотира, LPDDR5 тоифасидаги оператив хотира ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторлар киради. 

ЎҚИНГ: Учта версияда ROG Phone 5 тақдим этилди – геймерлар орзуси! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!