LG ҳам бўш келмоқчи эмас! Компания Redmi ва Samsung смартфонлари "қотилларини" яратмоқда

LG ҳам бўш келмоқчи эмас! Компания Redmi ва Samsung смартфонлари

Яқин кунлар ичида LG компанияси LG W смартфонлари линейкасини тақдим этади. Ушбу қурилмалар орқали компания Xiaomi, Samsung ва бошқа техногигантлар билан рақобатлаша олиши мақсад қилинган.

Шу вақтгача янги смартфонлар қандай ном олиши ноаниқ бўлиб турганди, аммо, ҳафта охирига келиб LG W10 номли қурилманинг “жонли” расмлари пайдо бўлди.

Живые фото LG W10

Янги смартфон орқа панели дизайни ва учталик асосий камераси Redmi брендининг энг сўнги ҳамёнбоп моделларини эслатиб юборади. Бармоқ изи сканери ҳам орқа қопқоқда жойлашган.

Олд панелга келадиган бўлсак, хеч қандай янгиликлар мужассамлашмаган. Жуда қалин пастки ром, шунингдек томчисимон кемтикдаги селфи-камера кўзга ташланади.

Живые фото LG W10

LG W10 якка кристалли Helio P70 процессори, 4000 мА/соатлик аккумулятор, LG BoomBox овоз тизимига эга бўлади ва қадоқданоқ Android 9 Pie дастурий тизими остида ишлай бошлайди.

ЎҚИНГ: Буклама экран нимаси!? LG чўзилувчи дисплейли смартфон тайёрлаяпти!