LG шу йилиёқ сотувга чиқувчи, ўрама экранли Rollable смартфонини видеода кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  755
  •  13.01.2021 14:55

LG шу йилиёқ сотувга чиқувчи, ўрама экранли Rollable смартфонини видеода кўрсатди!

Жанубий кореялик компания LG Rollable русумли «рулон-смартфон» тайёрлаётгани ҳақида ёзган эдик. Антиқа форм-факторли бу қурилманинг ўзига хослиги – ўрама дисплей билан жиҳозланганидир.

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони

CES 2021 кўргазмасида иштирок этаётган LG ўзининг тақдимот видеосида ушбу гаджетини ҳам кўрсатди. Унинг қайишқоқ OLED-дисплейи Хитойнинг экрансоз BOE компанияси томонидан ишланган бўлиб, смартфон корпусининг ичига яшириниш ва ундан чиқиш хусусиятига эга. Бу эса телефонни букламасдан туриб дисплей майдонини ўзгартириш имконини беради.

Nikkei Aisia хабар беришича, LG Rollable смартфони шунчаки концепт бўлиб қолмасдан, серияли тарзда ишлаб чиқарилади. LG вакилининг расман тасдиқлашиса, LG Rollable чиндан ҳам шу йилнинг охирида сотувга чиқади.

Афсуски, ўрама экранли бу смартфоннинг техник хусусиятлари, нархи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Хитойликлар аллақачон ўралувчи экранли смартфонни ишлатиб кўрсатишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!