Лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

  •   DiMaX
  •  1017
  •  31.05.2021 11:32

Лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

Испания олий суди яқинда Windows операцион тизими ҳамда Office дастурлар мажмуасининг нолегал версияларидан фойдаланган аёлга нисбатан ҳукм ўқиди. Хабарга кўра, судланувчи ўз офисидаги иккита компьютерида Microsoft дастурий таъминот маҳсулотларининг «қароқчи» («пиратский») талқинларини ўрнатиб олган экан.

ЎҚИНГ: «Windows 11» ҳам тайёр – Microsoft раҳбари аллақачон унга ўтиб олган!

Ушбу ҳолат бўйича биринч суд қарори 2017 йилдаёқ чиқарилган экан. Ўшандан буён аёл мазкур қарордан норозилик билдириб икки марта шикоят аризаси киритган, аммо охир-оқибатда барибир жазога тортилган.

Жазо ҳам унча-мунча эмас: олти ойлик қамоқ ва 3600 евро миқдорида жарима! Булардан ташқари, у Windows ҳамда Office’нинг лицензияли нусхалари қийматини Microsoft’га тўлаб бериши ҳам керак.

Айтиш керакки, нолегал дастурий таъминот маҳсулотларидан фойдаланганлик учун бунчалик қаттиқ жазо Испанияда биринчи марта ушбу ҳолатда қўлланмоқда. Олий суд мазкур ҳукмни чиқаришда мамлакат Жиноят кодексининг 2015 йилги реформасига таянган. Ўшандан буён Испанияда лицензиясиз маҳсулот ва сервислардан тижорий фойдаланиш жиноят ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада