Lost Ark ўйини Steam тарихидаги энг кўп ўйналган ўйинлардан бири бўлди

Lost Ark ўйини Steam тарихидаги энг кўп ўйналган ўйинлардан бири бўлди

Amazon Game студияси томонидан инглиз тилига ўгирилиб, ғарб давлатларида ҳам чиқарилган Lost Ark онлайн ўйини Steam платформасида шу қадар машҳур ўйинлардан бирига айландики, ҳозирда ўйин серверларида муаммолар бўлмоқда. 

SteamDB маълумотларига кўра, Lost Ark ўйинини бир вақтнинг ўзида 1 миллион 325 мингдан ортиқ ўйинчилар ўйнамоқда ва бу натижа билан у Steam платформасида энг кўп ўйналаётган иккинчи ўйин бўлиб турибди. CS:GО ўйинчилари 1 миллион 8 минг, Dоtа 2 ўйинчилари эса 1 миллион 295 мингдан ортиқ бўлиб, улар учинчи ва тўртинчи ўринларда туришибди. 

3 миллион 250 мингдан ортиқ реал вақт ўйинчилари билан биринчиликни эгаллаб турган PUBG: Battlegrounds ўйинининг эса ҳозирча муносиб рақиби топилгани йўқ.

ЎҚИНГ: Собиқ UFC жангчиси метаоламда жанг қилмоқчи 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.