Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

  •   DiMaX
  •  3084
  •  12.10.2019 10:58

Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Google Play ўтган йилнинг охирида энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериаллари рўйхатини эълон қилган эди. Улар орасида TikTok – мусиқий фонли қисқа видеолавҳалар яратувчи ва улашилувчи ижтимоий тармоқ иловаси ҳам мавжуд. 2019 йилда ҳам унинг рейтинги баланд бўлиб турибди...

ЎҚИНГ: Ким етакчи - App Store ёки Play Market?! Энг кўп юкланган иловалар қайсилар?

Ad Age нашрининг аниқлашича, TikTok ижтимоий тармоғида реклама беришнинг минимал нархи 25 000 АҚШ долларига тенг экан! Таққослаш учун келтириб ўтсак: замонамиздаги энг қудратли смартфонлардан бири – Apple корпорацияси яқинда намойиш этган iPhone 11 Pro флагмани (сотиб олиш) нархи 999 доллардан бошланади. Демак, ўша TikTok’да битта реклама бериш нархига 25 та зўр айфон олиш мумкин!

TikTok наздида энг арзони бўлган бундай реклама фойдаланувчининг янгиликлар тасмасида чиқувчи 5-15 сониялик видеолавҳа кўринишида бўлиб, бундай формат In-Feed Video деб аталади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундай роликларни баҳолашлари, изоҳлашлари ва дўстларига улашишлари мумкин. Реклама видеоси автоматик тарзда овоз билан ижро этилади. Реклама берувчи учун бундай лавҳа кунига 30 000 долларга тушиши мумкин.

Бу ҳали ҳолваси: TikTok маъмурияти компанияларга Hashtag Challenge форматли рекламани ҳам таклиф этади ва у 150 минг доллар туради! Бунда реклама кампанияси олти кун мобайнида, бренд номидан флешмоб кўринишида олти кун давом этади. Реклама баннери «Қизиқарли» варақасида акс этиб, ҳақи тўланган ҳэштег эса иккинчи ўринда бириктирилиб туради.

ЎҚИНГ: Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

TikTok булардан ташқари Brand Takeover форматида ҳам реклама беришни таклиф этади. Бунда кунига 50 минг доллар эвазига фойдаланувчиларга тўлиқ экранли баннер кўрсатилади. Branded Lenses туридаги рекламада эса 120 минг доллар эвазига брендланган 2D ёки 3D фильтрлари яратилади.

Хулласи калом, шунақа гаплар – TikTok тармоғида рекламанинг нархи осмонда. Мазкур компаниянинг таъкидлашича, сервиснинг ойлик аудиторияси 800 миллион нафар фаол фойдаланувчини ташкил этади.

ЎҚИНГ: Бу машҳур фотомодель битта Instagram-пости учун қанча пул олишини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!