Meizu ўз мухлислари дизайнига асосланган Meizu 19 смартфони прототипларини кўрсатди

Meizu ўз мухлислари дизайнига асосланган Meizu 19 смартфони прототипларини кўрсатди

Бир неча ой аввал Meizu ўзининг расмий Weibo саҳифасида мухлислар дизайнига асосланган Meizu 19 смартфони консепт рендерларини улашган эди. Компания уларни шунчаки консептлигича қолдирмаган кўринади – кеча Хитойда бўлиб ўтган тақдимотда Meizu уларнинг протипларини намойиш қилди.

Ўнлаб ноодатий дизайндаги ушбу Meizu 19 прототиплари орасида панда кўринишидаги камера дизайнига эга модел эҳтимол энг ажойиб ва ёқимли кўринади. Шунингдек, смартфонлар орасида букланадигани ҳам бор. У ҳам Galaxy Z Flip 4 каби орқа томонида қўшимча экранга эга, фақат у камера остида, вертикал равишда бирлаштириб юборилган. Шунингдек, суратларда 5 камерали ва орқа томонида қўшимча экранга эга кўплаб прототипларни кўришингиз мумкин.

Афсуски, буларнинг барчаси шунчаки консепт лойиҳа бўлиб, улар "ҳаётга келтирилмайди". Бироқ, тақдимот давомида компания ўзининг 20 йиллиги муносабати билан Meizu 20 ва Meizu 20 Pro флагманларини чиқаришини расман маълум қилди. Улар келаси йил чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг 2022 йилдаги муваффақиятли ва муваффақиятсиз гаджетлари