Meizu Pro 7 қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Meizu Pro 7 қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Интернетда тарқалган тизерга кўра, хитойлик Meizu Pro 7’нинг тақдимоти 13 сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек, AnTuTu бенчмаркида пайдо бўлган параметрлар, Pro 7 QHD (пиксель сиғими – 2560×1440) аниқлигидаги экран, 12 МПли асосий ва 5 МПли олд камера, 4 ГБ тезкор хотирага эга бўлишини тасдиқламоқда.  Энг қизиғи, модель саккиз ядроли  Samsung Exynos 8890 процессорида ишлайди. Бундан ташқари, MediaTek чипли вариантининг чиқарилиши ҳам тахмин қилинмоқда. Қурилмага ўрнатилган LTE-модем файлларни 600 Мбит/с тезликда юклаб олиш имкониятини беради. Аккумулятор сиғими 3500 мА/соат. Meizu Pro 7 Android платформасининг Marshmallow версиясида ишлайди.

Яна бир муҳим янгилик:  Meizu Pro 7 қайирма дисплейга эга бўлади. Ҳозирда бундай экранни фақат Samsung флагманларида учратиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.