Meizu X8 компаниянинг экранда қирқмаси бор илк смартфони бўлди

  •   Saroy
  •  1056
  •  12.10.2018 14:39

Meizu X8 компаниянинг экранда қирқмаси бор илк смартфони бўлди

Қарийб, бир ой аввал Meizu компанияси Meizu 16X, Meizu V8, Meizu V8 Pro ва Meizu X8 смартфонларини тақдим этган эди, аммо фақат шу ҳафтага келиб  Meizu X8 модели 15 октябрда сотувга чиқиши эълон қилинди. Ҳатто нархи ҳақида ҳам маълумотлар ошкор этилмоқда.

Meizu X8’нинг 4 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ флэш-хотирасига эга версияси тахминан  230 долларга баҳоланди,  260 доллар эса ушбу аппаратнинг 6 ГБ тезкор хотиралисига белгиланган. Агар флэш-хотираси сиғими икки барбарга оширилса, яъни  6 ГБ ОЗУ бўлса, уни 290 долларга харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ:Дунёга янгича назар ташламоқчимисиз: MEIZU PRO 7 ва MEIZU PRO 7 plus билан ташланг

Meizu X8 ишлаб чиқарувчининг экранида қирқмаси бор илк смартфони бўлди. Ушбу қурилманинг диагонали 6,15 дюйм бўлиб, формати Full HD+. Смартфонга SoC Snapdragon 710 ўрнатилган, аккумулятор сиғими 3210 мАч. Дактилоскопик датчиги орқа панелда жойлашган.

Камераси асосан, Sony IMX 362’ 12-мегапикселли датчигидан фойдаланади ва  5 Мп бўлган яна бир форматга ҳам эга. Олд камераси 20 Мп форматида.

ЎҚИНГ:Meizu 16: сопол корпусли арзон смартфон тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!