Meizu Zero – мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз биринчи смартфон илк «жонли» суратда!

  •   DiMaX
  •  1387
  •  23.01.2019 11:35

Meizu Zero – мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз биринчи смартфон илк «жонли» суратда!

Vivo компанияси умуман бирорта ҳам порти ва тугмачаси бўлмаган смартфон тайёрлаганига шу йилнинг бошидан буён шама қилиб келмоқда. Аммо кеча – 22 январь куни кутилмаганда Meizu ҳам шундай баёнот билан чиқди!

ЎҚИНГ: Meizu эртагаёқ «дунёдаги илк тирқишсиз смартфон»ни тақдим этяпти!

Бундан ҳам қизиғи – Meizu ушбу «ҳақиқий технологияга эга» моделини Vivo Apex 2019 смартфони намойишидан ҳам аввал, яъни бугун расман тақдим этиши мумкин. Бугун эрталаб у Weibo ижтимоий тармоғида мазкур инқилобий смартфон ҳақидаги илк маълумотларни ва унинг «жонли» расмини ҳам эълон қилди.

Аввало, ушбу қурилма Meizu Zero деб номланади – бу эса унинг ҳеч қанақа порти ёки тугмачаси йўқлигини англатади («Zero» – «ноль» дегани).

ЎҚИНГ: Vivo Apex 2019 – умуман тирқишсиз ва тугмачасиз смартфонни илк суратларда кўрамиз!

Компания ушбу смартфонини дунёга танитишни антиқа сурат билан бошлади: унда Meizu Zero сувли банкага солинган, ишлаётган ҳолатида кўрсатилган! Модомики бирорта тирқиши йўқ экан, у сув остида ҳам ишлайверади, лекин компания унинг сувдан ҳимояланмаганини таъкидлаган!

Сувда тасвир яхши кўринмаган, аммо экраннинг пастки ва ён томонларидаги ромлари юпқа эканлиги, юқори роми сал қалин бўлиб, унда фақат олд камера борлигини, сўзлашув динамиги йўқлигини кўриш мумкин. Корпуснинг пастки қиррасида ҳеч қандай тирқиш, ён қиррасида эса анъанавий тугмачалар йўқ.

Хулласи калом, Meizu Zero умуман тирқишсиз илк Android-смартфон бир неча соатларда расман намойиш этилади. Бу антиқа телефон билан биринчилар қаторида танишиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз Vivo смартфонини ушлаб кўрганлар уни «силлиқланган шағал» ва «металл совун»га ўхшатишди