Mi 9 флагманидаги «Game Booster» ўйин режимини Xiaomi энди бошқа смартфонларига ҳам қўшяпти!

  •   DiMaX
  •  863
  •  02.03.2019 11:36

Mi 9 флагманидаги «Game Booster» ўйин режимини Xiaomi энди бошқа смартфонларига ҳам қўшяпти!

Жорий йилнинг 20 февралида бўлиб ўтган тадбирида Xiaomi компанияси Mi 9 флагманидан ташқари, «Game Booster» режимини ҳам тақдим этганди. Маълум бўлишича, «хитойча Apple»нинг бошқа смартфонларига ҳам ўйин режими жорий этилар экан.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 3 ўйинбоп смартфонини илк «жонли» суратда кўрамиз!

Xiaomi дастурчилари MIUI 10 Global Beta 9.2.28 прошивкасининг глобал бета-версиясини тайёрлашди. Унга қўшилган янгиликлардан бири – «Game Booster» режимидир. У мураккаб саҳналарда процессорнинг кучини «оқилона» тақсимлайди, шунингдек, экран ёрқинлигини ва тенги режимни ўйиндан чиқмаган ҳолда созлаш имкон беради.

Бундан ташқари, дастурий таъминотнинг мазкур талқинида аввалги прошивканинг нуқсонлари тузатилган ва тизимнинг ишлаши оптимизация қилинган. MIUI 10 Global Beta 9.2.28 тегишли смартфонларга бугунданоқ тарқатила бошлаган, барқарор талқини эса кейинроқ чиқарилади.

Xiaomi’нинг айнан ўйинларга мослаб чиқарилган илк геймерофони – 6/64 гигабайтлик хотирага эга, қора корпусли Black Shark смартфонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўмга сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!